сабил
билан улашинг
1. Эгасиз, қаровчисиз қолган; эгасиз, қаровсиз қолиб хароб бўлган, аянчли, ачинарли аҳволга тушган.
-
Сабил бўлди манинг бу ўсган жойим, Сенга тегсам, қаттиқ экан манглайим. Ойсулув
-
Қазингиз сабил қоладиган бўлди, бойвачча, кеннойим эртага тугунчага солиб, турмага олиб бормасалар деб қўрқаман. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Қуриб кетгур, қурғур маъноларида қўлланади.
-
— Мен жуда-а чарчаганман, биласиз. Олдин шу сабил буқоғимни даволатиб олсайдим [деди Холиса]. С. Нуров, Нарвон
-
[Хола:] Бизларди магазинда бошқа нарса топилмаса ҳам, ароқ деганнинг кети узилмайди, уруғи кўпми сабилни(нг) ёки булоғи борми, ҳайтовур босилиб ётибди. С. Нуров, Нарвон
сабил сўзи қатнашган жумлалар:
Жони сабил
Сабил қолмоқ
-
Сабил қолгур бу эшак, — деди бир ўтинкаш, — чопишга йўл бермайди. С. Айний, Қуллар
-
— Шунда биз уни, тек тур, сабил қолгур, дея қамчилаймиз [деди Зиёдулла] Т. Мурод, От кишнаган оқшом
САБИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сабил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар