сабаб
билан улашинг
1. Бирор (кўнгилли ёки кўнгилсиз) иш-ҳаракат, воқеа, ҳодисанинг юзага келишида, содир бўлишида омил бўлган бошқа бир воқеа, ҳодиса; боис, омил.
-
Касалликнинг келиб чиқиш сабаби.
-
[Меъмор:] Биз Хуросондан нима сабабдан чиқиб кетаётганимиздан хабарингиз борми? Мирмуҳсин, Меъмор
-
Дарахтларнинг нобуд бўлиши ернинг қуришига, сув камайишига сабаб бўлади. Газетадан
-
Ядро нурланишлари моддаларга таъсир қилиб, улар молекулаларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Фан ва турмуш
-
Шеър ун чекса, шоирнинг армони сабаб бўлгай. А. Орипов
2. Бирор иш-ҳаракат ёки ҳолат учун асос бўлган нарса; важ, баҳона, боис.
-
Узрли сабаб.
-
Отабек яна ўн беш кун ўтказиб, тағин бир нозик сабабни ўртага ташлаб, онасининг рухсатисиз Марғилонга жўнаб соладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Албатта, аталадан тиш синмайди, аммо бу қимирлаб турган тишнинг тушганлигига бир сабаб, холос. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
3. флс. Оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт мобайнида бўлган ўзгаришдан сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъминловчи асосий ҳодиса.
4. сўроқ олмоши вазифасида Нима учун? Нега?
-
Шоҳ бўлсанг, сабаб ўғрилик қилган фуқароларингни тергамайсан? А. Қаҳҳор, Башорат
сабаб сўзи қатнашган жумлалар:
Сабаби тирикчилик
-
Эндиликда мунгли, муштипар сингари сўзлар қовушмай қолган, бу хотинлардан ҳеч бири қилаётган ишига, касби-корига сабаби тирикчилик деб қарамайди. А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
Сабаб эргаш гап
Сабаб ҳоли
САБАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сабаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар