эпкин
билан улашинг
1. Шамол, сув ва шу кабиларнинг оқими, шу оқимдаги таъсири, уриниши.
-
Шабада саратон яйловининг бошни айлантирадиган эпкинини олиб келади. А. Мухтор, Чинор
-
Эпкинга бардош беролмай, сув тагида бир-бирига урилаётган катта тошларнинг гулдур-гулдури кишини ваҳимага солади. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
-
Хирмончилар эпкин туриб қолса, кечалари ҳам дон шопириб чиқишарди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
-
Шу пайт унинг кўзи кечки эпкинда силкинаётган супа ёқасидаги бўйчан майсага тушиб қолди. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
2. Умуман, нарсанинг йўналиши, йўналишдаги уриниш кучи.
-
Бу зиддиятларнинг эпкини ўша биринчи учрашувдаёқ эсган эди. П. Қодиров, Уч илдиз
ЭПКИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EPKIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эпкин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар