сабабли
билан улашинг
1. Бирор ҳодиса, ҳолат таъсирида юз берган, бирор сабабга асосланган.
-
У кишининг кечикиши сабабли.
-
Энди кундош билан уч-тўрт кун апоқ-чапоқ бўлиб, оғиз-бурун ўпишгандай бўлар, лекин яна уч-тўрт кун сабабли-сабабсиз сира гаплашмай, тескари бурилар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. айнан Сабабий.
-
Сабабли боғланиш.
3. кўм. (бош келишик билан) Учун, туфайли, оқибатида, сабабдан.
-
Подшонинг хасталиги сабабли мамлакатда тўю маърака, базмлар тўхтатилган. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли тутларда ён шохларнинг жадал ўсиши ва барглар сонининг кўпайиши содир бўляпти. Газетадан
-
Шу сабабли куйлаб сени умрим кечар. Ё. Мирзо
-
Антибиотиклар микроорганизмлардан ҳосил қилиниши сабабли қимматга тушади. Фан ва турмуш
САБАБЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABABLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сабабли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САБАБЛИ сўзига берилган маънолар
сабабли сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар