қўрслик
билан улашинг
1. Қўрс эканлик.
-
Гапининг қўрслиги, муомаласининг совуқлиги учун қишлоқилар уни Соли совуқ деб атардилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қоровулнинг қўрслигидан энсаси қотиб, қабулхона томон йўл оларкан, яна ғижиниб қўйди. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
2. Қўрс, совуқ муомала, қўполлик, тўнглик.
-
Дадажон Расул акага қўрслик қилиб қўйгани учун зўр бериб ўзини койир, ишнинг нима билан тугашига ақли етмас эди. А. Муҳиддин, Миришкор
3. шева Димоғдорлик, кеккайиш.
-
Бу гап Асқар отага умрида бир марта от миниб, ўзини зўр чавандоз ҳисоблаган ёш боланинг қўрслигидай туюлди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
ҚЎРСЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RSLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрслик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар