қўрғон
билан улашинг
1. Ўрта асрларда қалин ва баланд мудофаа девори билан ўраб қурилган, асосан, бир дарвозали шаҳар-қалъа.
-
Ёв қўрғонини қамал қилиб, унинг қулочкаш баланд деворлари ёнига чодир ташлаган қўшин каби одамлар тоғ этагига тўлиб кетдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ғиждувон қўрғонининг шарқи-шимол ва ғарб томонларидан чиқаётган ғулғулали товуш ҳавони титратмоқда эди. С. Айний, Қуллар
2. Қалъа, шаҳар, қўрғон ва шу кабиларни мудофаа қилиш учун қурилган мустаҳкам девор.
-
У баланд қўрғон билан ўралган бўлиб, ичкарига тўртта темир дарвозадан кирилар эди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Азизбек ташаккурни битиргач, ҳудайчи қўрғон устидаги мудофеларга бор товушини қўйиб қичқирди: — Бек жаноблари бу кунги рустамона ғайратларингизга дуо қиладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўчоқ бошида қумғон, Атрофим баланд қўрғон. Кўнгил берган ёримни Кўролмасдан бағрим қон. С. Абдулла
3. Дала жойда ва умуман шаҳардан ташқарида атрофи девор билан ўралган ҳовли-жой ва унинг ичидаги бинолар (атрофи, одатда, боғ, экинзорлардан иборат бўлган).
-
Арслонбекнинг қўрғонини бу йўлга тушиб олган кўр ҳам топади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шербек қишлоқнинг энг четидаги қўрғонни ҳам босиб ўтди. С. Анорбоев, Оқсой
ҚЎРҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RG‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар