ҳайвон
билан улашинг
1. зоол. Ҳаракат қилиш ва сезиш қобилиятига эга бўлган ҳар бир тирик мавжудот; жонивор.
-
Умуртқали ҳайвон. Сутемизувчи ҳайвонлар. Судралувчи ҳайвонлар. Ваҳший ҳайвонлар. Уй ҳайвонлари.
2. Инсондан бошқа ҳар қандай жонивор.
-
Ўргатилган ҳайвонлар. Ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг турлари ҳам, сони ҳам кўп.
-
Олимовнинг ҳикояси болаларнинг зеҳнида шундай таассурот қолдирди: иссиқ билан совуқ, қор билан ёмғир, сув билан ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонлар — буларнинг ҳаммаси табиатдаги қазиш, ўйиш, емириш кучлари ҳисобланар экан Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. кўчма Одати, қилиғи, хатти-ҳаракати ва шу кабилар жиҳатдан ҳайвонга ўхшашликни, ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради.
-
Одамнинг ҳайвони киши ҳақидан қўрқмайди, киши молига кўз олайтиради. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Шунча йилдан буён мен унинг бунақа қилиқлари борлигини билмас эканман. Ҳайвоннинг ўзгинаси экан-ку! Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Вой ҳайвонлар-ей! Тфу! — деди-ю, шартта бурилиб чиқиб кетди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Илгари оз-моз ичиб, сўнг бўлди ҳайвон оқибат. Ҳ. Нурий
ҳайвон сўзи қатнашган жумлалар:
Иш ҳайвони
-
Қулоқларнинг от-уловлари, иш ҳайвонлари бугун-эрта колхоз ҳисобига ўтиши керак. П. Турсун, Ўқитувчи
Оби ҳайвон
ҲАЙВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайвон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар