ҳайрон
билан улашинг
1. Моҳият-сабабига тушунмай, англаб етмай қизиқсинган, ажабланган ҳолатли; шундай ҳолатда.
-
Шундай тўполончи боланинг бирданига ювош бўлиб қолганини кўриб, синфдошлари ҳайрон эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Хаким ака ҳайрон бўлиб, кўзларини пирпиратди. С. Зуннунова, Янги директор
2. Бирор нарса ҳақида аниқ тўхтам, хулосага келолмаган, гаранг ҳолатли.
-
Отабек гарангсиб қолган бу олийжаноб гўзалга нима дейишини билмас, қаердан сўз бошлашга ҳайрон эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўзини қаёнга уришни, жигаридай азиз бўлиб қолган оқкўнгил, тўпори йигитни қайдан ахтаришни билмай ҳайрон эди. С. Сиёев, Аваз
ҳайрон сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳайрон бўлмоқ
-
Ҳамма ҳайрон бўлиб, бир-бирига қаради. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Абдурасул ёрдамга кимни чақиришни билмай, ҳайрон бўлиб турганда, бозор йўлидан бир отлиқ ўтиб қолибди. П. Турсун, Ўқитувчи. Ҳайрон қолмоқ
-
Жаллод шунда дорга тортмоқ бўлади, Бу дор туҳматлардан ҳазар қилади. Дор йиқилиб, жаллод ҳайрон қолади. Ширин билан Шакар
-
Унинг абжирлигига ҳамма ҳайрон қолар эди.
ҲАЙРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар