ҳайратомуз
билан улашинг
1. Кишини ҳайратга соладиган, ҳайрон қолдирадиган, таажжублантирадиган.
-
Навкарларнинг ҳайратомуз ҳозиржавоблигига Қурбон қойил қолди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
Бола хотирасининг ҳайратомуз ўсаётгани катта-кичикни тонг қолдира бошлади. Газетадан
-
Уста Ширинларнинг меъморчилик санъати ўз гўзаллиги билан ҳайратомуздир. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ҳайрат ифодали, ҳайратли ҳолда.
-
— Кўп шаҳарларни билар экансиз, — деди Меъмор ҳайратомуз Мирмуҳсин, Меъмор
-
Вали табиат қўли билан ясалган ҳайкалга ҳайратомуз тикилди. С. Кароматов, Бир томчи қон
ҲАЙРАТОМУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYRATOMUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайратомуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар