ҳайтовур
билан улашинг
1. Ҳар қалай, нима бўлса ҳам, қандай бўлса ҳам.
-
магазинда бошқа нарса топилмаса ҳам, ароқ деганнинг кети узилмайди, уруғи кўпми сабилнинг ёки булоғи борми, ҳайтовур, босилиб ётибди. С. Нуров, Нарвон
-
Ўғлим, ҳали сен эшитдингми, йўқми, ҳайтовур, биз сенинг устингдан бир иш қилиб қўйдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу — киноями ёки чинми, ҳайтовур, Қосимов тушунолмади. Й. Шамшаров, Довруқ.
2. Яхшики, яхшиямки; хайрият, хайриятки.
-
Раҳим Саидов шошиб телефон китобини қўлига олди. Ҳайтовур, телефони бор экан. Трубкани олди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Ётиб еганга тоғ чидамайди. Ҳайтовур, дадам ёшлигида шоҳи тўқишни чала-чатти ўрганиб олган экан. Ойбек, Танланган асарлар
ҲАЙТОВУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYTOVUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайтовур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар