юмша
билан улашинг
1. Юмшоқ ҳолга келмоқ, майинлашмоқ.
-
Мум юмшади. Азот билан ўғитланган ер юмшайди.
-
У [Йўлчи] бу ерга олдин сув бериб, ер юмшагандан сўнг ковлаш кераклигини англаса ҳам, вақтни йўқотмаслик учун метин жойни ковлайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Асфальт йўллар бўлса мумдек юмшаган Мирмуҳсин, Умид
2. кўчма Ҳовуридан, ғазабдан тушмоқ; андиша, шафқат йўлига ўтмоқ; эримоқ.
-
Араз-лаб турган Зиёдахон Шербекнинг гапига юмшаб: — Болаликдаги шўхлигингиз ҳалиям қолмабди, — деди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Аммо ясовул бир қизнинг ялиниб-ёлворишидан юмшайдиган кишилардан эмас. С. Айний, Дохунда
-
Кампир неварасининг порлаб турган кўзларига тикилиб, бир оз юмшади. Ж. Абдуллахонов, Тўйга келинглар
3. кўчма Пасаймоқ, сусаймоқ, бўшашмоқ (совуқ, вазият ва шу кабилар ҳақида).
-
Кескинлик анча юмшади.
-
Совуқ бир оз юмшаб тушган, қуёш очиқ ҳавода ҳаракат этмоқда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Февралнинг ўрталарида ҳаво юмшаб, дала-тошни, тўқайларни босиб ётган қалин қор ёпиғи тешила бошлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Сўзингиз тўғри, иним қумда ҳаво қизиқ бўлишига қарамай, нафас олиш қулай. Асаблар ҳам юмшаб, киши кайфияти кўтарилади. Мирмуҳсин, Меъмор
ЮМША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUMSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юмша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар