юмшоқ
билан улашинг
1. Қўл тегса ботадиган, осон эзиладиган; мулойим, майин.
-
Юмшоқ ёстиқ. Юмшоқ пат. Юмшоқ хамир.
-
Уй тўрида, юмшоқ кўрпа устида қарғашойи кўйлакли бир хотин ётар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
У беихтиёр тўшакдай юмшоқ майсазорга ўтириб қолди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қор сувига тўйган ер хамирдек юмшоқ эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Нормат Адолатнинг юмшоқ қўли, нозик бармоқларини кафти билан силади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Осонликча турли шаклга кирадиган, ишлов берилиши осон, бўш.
-
Юмшоқ ёғоч. Юмшоқ металл. Юмшоқ сим.
3. Чайналиши, ейилиши осон; майин, мулойим (овқат ҳақида).
-
Юмшоқ шавла.
-
Мана, йигитча, юмшоқ нон ҳам олиб чиқдим. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шу йигит менга уч ҳафта қаради, бир бурда нон топса, юмшоқ жойини менга бериб боқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Бировга қаттиқ гапирмайдиган, дағаллик қилмайдиган; мулойим.
-
Мунаввар ўта интеллигент, юмшоқ бир одамга дағаллик қилиб, озор берганига ўксинди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Кампир кўпни кўрган, аччиқ-чучукни татиган, юмшоққина хотин эди. С. Аҳмад, Ота
-
Табиатан юмшоқ, кўнгилчан одам, ёлғиз фарзандини уришишга тили бормасди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
5. Ёқимли таъсирга эга; мулойим.
-
Авжи қиш вақти бўлса ҳам, ерда сира қор йўқ, ҳаво худди баҳордай юмшоқ эди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Ҳозир унинг ҳорғин юзидаги юмшоқ жилмайиш бирдан сўнди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
-
деди-да, сабабини ўзим ҳам билмайман, дегандек юмшоқ кулиб қўйди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
6. Озор етказмайдиган; енгил.
-
Юмшоқ жазо.
-
Қутурмай ҳам нима қилсин, чайқовчиликда айбланганларнинг устидан судлар шу қадар юмшоқ ҳукм чиқарадики, билмай-сан киши: жазо бердими, насиҳат қилдими? А. Қаҳҳор, Оғайнилар
юмшоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли юмшоқ ёки юмшоқ кўнгил
-
Очил қанчалик тез ва кўнгли юмшоқ бўлса, Маҳкам шунчалик вазмин эди. П. Қодиров, Уч илдиз
Юмшоқ супурги
ЮМШОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUMSHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юмшоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар