юпанч
билан улашинг
1. Юпантирувчи, овунтирувчи сезги, ҳис-туйғу; тасалли, таскин.
-
Бу товушлар, бу портлашлар унинг асабини нега-дир бузмади. Қайтага қандайдир ҳаловат, юпанч бераётганга ўхшарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Қозоқ халқи ўз мунг-зорини, қувончи билан юпанчини, орзу ва муддаосини ўлан билан ифодалаб келди. Газетадан
2. Юпантирувчи нарса, шахс; овунчоқ.
-
Кундузи шу дарахт, кечаси парёстиқ унинг юпанчи. С. Нуров, Ёстиқ
-
Кечалари юлдуз тўла осмонга тикилиб, тунни тонгга улаб, қушлар наъмасидан, сувлар шилдирашидан кўнгли аллақандай юпанч изларди. С. Аҳмад, Уфқ
-
У [Моҳидил] онасини ниҳоятда севар, бир зумгина ажрашни истамас, юпанчи ҳам, қувончи ҳам — шу она. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
ЮПАНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUPANCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юпанч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар