юпан
билан улашинг
1. Йиғлашдан тўхтамоқ; овунмоқ (гўдак ҳақида).
-
Болалик экан, янги кийим дарагини эшитиб, юпаниб қолдим. И. Раҳим, Оловкор
-
Бир ярим яшар чамасидаги бола гоҳ йиғлар, гоҳ юпаниб, онани эмарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. Таскин топмоқ; овунмоқ.
-
Холмурод бу одамлар орасида бир оз юпанди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Уйланмай ёши ўтиб кетаётган ўғлининг гоҳи қизлар ҳақидаги гаплари Шарофат холага ҳамма вақт сирли бир қувонч бағишлар эди. Ҳозир ҳам шу фикр билан юпаниб ўз ишлари билан овора бўлди. А. Мухтор, Чинор
ЮПАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUPAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юпан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар