қайрил
билан улашинг
1. Қайирмоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбати.
-
Китобнинг варағи қайрилиб қолибди. Мих қайрилиб кетяпти.
-
Эҳе, машина лиқ тўла темир асбоб. Бир хили ўроққа ўхшаб тиғи қайрилган. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
-
[Саодат] Ҳосили кўплигидан шохи ерга қайрилиб тушган олма дарахтларига узоқ тикилди, нималарнидир ўйлади. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Булбули гўё эдим, синди қанотим қайрилиб, Не гуноҳим бор эди — қолдим онамдан айрилиб. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
2. Бурилмоқ, ўгирилмоқ.
-
Эркак тўнига яхшироқ ўранди-да, орқасига қайрилиб, уй томон йўл олди. Н. Аминов, Суварак
-
Қутидор ҳовлисига қайрилар экан, бек билан хайрлашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тозилар қайрилди келган йўлига, Офтобой эргашди тозиларига. Рустамхон
-
Ғуломжон тўхтаб, орқасига қайрилди. Мадаминхўжа етиб келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Букилмоқ, букчаймоқ; мункаймоқ.
-
Бағри тош қайрилма қош менга насиб қилгаймикин, Ёки қаддим қошидек ҳажрида қайрилгаймикин. С. Аҳмад, Ҳукм
4. кўчма Эътибор бериб қарамоқ, парво қилмоқ, илтифот кўрсатмоқ.
-
Қайрилмаганга қайишма. Мақол
-
Сен қайрилсанг мендай мунглиғ ҳолига, Билмайман кетдими Оқтош элига. Рустамхон
-
Ким бизга қайрилди, Очлик, қаҳат тўрт томон. Миртемир.
-
[Рокия:] Вой, юртда нима кўп, қиз кўп. [Турғун:] Кўп бўлган билан биронтаси қайрилиб қарамаса. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
қайрил сўзи қатнашган жумлалар:
Пихи қайрилган
-
Пихи қайрилган тафтишчилар ҳам бирон марта камомад тополмаганлар. Й. Шамшаров, Тошқин
ҚАЙРИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYRIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайрил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАЙРИЛ сўзига берилган маънолар
қайрил сўзига янги изоҳ қўшинг