қаёқда
билан улашинг
1. айнан Қаерда 1.
-
У қаёқда? Ўрда қаёқда?
2. Инкорни, акс ҳолат мавжудлигини билдиради.
-
— Энди тамом бўшатдиларми сени? — Бўшатиш қаёқда! Қочдик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Камбағалга мактаб, ўқиш қаёқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Қиёслаш, таққослаш маъносини билдиради.
-
Бўта қаёқда-ю, Низомиддин қаёқда. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Тракторист танқид қилганига санъаткор асти чидай олмас эди; трактор қаёқда-ю, масалан, чорзарб қаёқда, тракторист қаёқда-ю, ашулачи қаёқда! А. Қаҳҳор, Санъаткор
ҚАЁҚДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYOQDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаёқда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар