қайра
билан улашинг
1. Тош ёки бошқа нарсага ишқаб ўткирламоқ, чархлаб, ўткир, кескир қилмоқ.
-
Устарани қайрамоқ. Пичоқ қайрамоқ.
-
Этигининг қўнжидан пичоқ чиқариб, пиёланинг орқасига қайрай бошлади. Т. Алимов, Одамсиз уйлар
2. кўчма Пешламоқ, ўткирлаштирмоқ.
-
Иродани қайрамоқ. Онгни қайрамоқ.
-
Кўпчилик ўртасида гапира оласанми? Лаб-даҳанни бир қайраб, ишга солгин бўлмаса, ука. П. Турсун, Ўқитувчи
-
А. Қодирий юқорида номлари саналган газета-журналларда фаол иштирок этиб, қаламини қайрайди. Газетадан
3. кўчма Бирор кимса, ташкилот, мамлакат ва шу кабиларни бошқасига қарши гижгижламоқ, тезламоқ, хезламоқ, оёқлантирмоқ.
-
[Сухсуров:] Идорадаги душманларим сизни ҳам қўлга олганини, менга қарши қайраб солганини билардим. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
-
Ҳаммани раисга қарши қайраб қўйиб, энди ётиғи билан гаплашмоқчимисиз?! Муштум
қайра сўзи қатнашган жумлалар:
Тишини қайрамоқ
-
Тишингни қайраб тур, ука, сал қўл бўшасин, катта тўй қилиб бераман. Атайлаб битта хумга чаросни босиб қўйдим! Ойбек, Олтин водийдан шабадалар;
-
Душманлар писиб юрган бўлсалар ҳам, алам ичида тишларини қайраб юрибдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Йигитларнинг сараси чўлга қайраган тишин. Р. Бобожон.
-
Янги машина-да мунча пахта тераман деб, пул, орден, мукофотларга тишини қайраб юрганлар ундан кўп. С. Нуров, Нарвон
-
Арслонқул тишини қайраб, Тўғонбекка ўқрайди-да, тез юриб кетди. Ойбек, Навоий
ҚАЙРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАЙРА сўзига берилган маънолар
қайра сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар