қайрилма
билан улашинг
1. Ёйсимон эгилган, ёйсимон эгилиб, қайрилиб турадиган.
-
Усмонжонни кўрган Адолат секин кўзини пастга олди. Узун қайрилма киприклар соя ташлади. С. Зуннунова, Гулхан
-
Чакка сочларини қўнғир қилиб, пешонаси устига ярим ойдек қайрилма гажак тушириб юради. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Қайриладиган, қайтариладиган, йиғма.
-
Қайрилма сопли пичоқ.
3. Қайтариб қўйиладиган, қайтарма.
-
Мирза Баҳром қайрилма ёқа жужунча камзулининг қўйин чўнтагидан кичкина дафтарча чиқариб, Тавҳидийга берди. А. Қаҳҳор, Миллатчилар
ҚАЙРИЛМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYRILMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайрилма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАЙРИЛМА сўзига берилган маънолар
қайрилма сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар