қайси
билан улашинг
1. сўр. олм. Бир неча киши ёки нарсадан биттасини аниқлаш учун бериладиган сўроқни ифодалайди.
-
Отабек гангиб, шошиб сўради: — Қайси қизига унашиб келдингиз? — Қутидорнинг ёлғиз қизига! — деди Ҳасанали. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қаймоқни бир ялаб, қайси шаҳарнинг қаймоғи эканини айта оласизми? Мен дарров айтаман. А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун.
2. Киши ёки нарса белгиси, хусусияти, сифати ҳақидаги сўроқни ифодалайди: қандай, қанақа.
-
Иккинчи эҳтимол: Тулнорни олиб қочганлар. Жиноятчи чиркин қўллар бор! Улар ким? Қайси мақсад билан бу жиноятни бажарадилар? Буни билмайди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Боғловчи сўз (нисбий сўз) вазифасида қўлланади.
-
Сен қайси йўлдан бошласанг, шу йўлдан юраман.
қайси сўзи қатнашган жумлалар:
Қайси бир
-
Қайси бир куни. Қайси бир шаҳарда.
-
Қайси бир ковакда чумчуқ болалари чирқиллайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
беш-олти йил бурун қайси бир идоранинг извошини минар экан А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
Қайси куни
-
Қайси куни Худойқулнинг янги кўйлак-иштонда қувончи ичига сиғмай юрганини кўриб, кўзларимдан ёш чиқди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қайси куни отаси, Иккинчи теримга тушамиз, дегандек бўлиб эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ҚАЙСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYSI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар