қайт
билан улашинг
1. Келган ёки келаётган томонига йўналмоқ, юрмоқ; айланиб дастлабки ерига келмоқ.
-
Орқасига қайтмоқ. Саёҳатдан қайтиб келмоқ. Изига қайтиб кетмоқ. Автобус шу ердан қайтади.
-
У [Сидиқжон] уйга хийла таъби очилиб қайтди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Яна олдин бўлган ишга, айтилган гап, фикр ва шу кабиларга келмоқ.
-
Лирик чекинишдан кейин асосий мавзуга қайтмоқ.
-
ажойиб замондошимизнинг достони узун. Вақти билан унга яна қайтармиз. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Аввалги ҳолати, даражаси ва шу кабиларга келмоқ, уни эгалламоқ.
-
Мана, йиқилдим, деб ит азобини кўрган мингбоши мана эндигина аслига қайтиб, эркин нафас олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
4. махс. Тўсиққа урилиб, йўналишини ўзгартирмоқ.
-
Оқ сиртдан нур яхши қайтади.
5. кўчма Воз кечмоқ, тарк этмоқ, чекинмоқ.
-
Фикридан қайтмоқ. Сўзидан қайтмоқ. Айтар сўзни айт, айтмас сўздан қайт! Мақол
-
Уни, худодан қайтган, деб таёқ билан саваладилар. М. Ўринхўжаев, Унутилмас кунлар
6. (асосан бўлишсиз шаклда) Ўзини тиймоқ; тийинмоқ.
-
У ҳеч нарсадан қайтмайди. Сен учун ўлимдан ҳам қайтмайман.
-
Ҳомид бу туҳматдан ҳам қайтмас ва ўз туҳматини маҳкама олдида мантиқий равишда исбот ҳам қила олур эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
улардан пул ундириб олиш, бензинни талон-торож қилишдан ҳам қайтмайди. Газетадан.
7. Даражаси, кучи пасайиш, сўниш томонга йўналмоқ.
-
Беморнинг иситмаси қайтди. Совуқ қайтди. Бозор қайтди. Ундан ихлосим қайтди.
-
Кеч кириб, қуёшнинг тапти қайтганда, вагон-ремонт заводининг ёшлари саҳна ясадилар. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Низомиддиновнинг титроғи қайтгандек бўлди. С. Аҳмад, Ҳукм
8. Қабул қилинмай, ўтмай ёки ортиб қолиб қайтарилмоқ, қайтариб берилмоқ ёки қайтариб юборилмоқ.
-
Мол бозордан қайтди. Пул ортиб, юз сўми қайтиб келди. Ун сўмдан уч сўм қайтди.
-
Бўлмаса, бу ёққа ола қолинг, қайтган мол ўзимизга тан! Ёшлик
9. Эвази тегмоқ, эвази эгасига келмоқ.
-
Боланг туфайли ҳар қанча оғирчилик бўлса, устингга ол. Бу қарз болангдан қайтади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу яхшиликларингиз биздан бўлмаса, худодан қайтсин. А. Қодирий, Ўтган кунлар
10. Тўмтоқ, ўтмас бўлиб қолмоқ (нарсаларнинг учи ёки тиғи ҳақида).
-
Пичоқнинг юзи қайтибди.
11. кам қўлл. Бурилмоқ, қайрилмоқ.
-
Ана шу йўл билан тўғри бориб, чапга қайтасиз. Гулдаста
12. сўзлашув тили Кексалик ҳолатида бўлмоқ, шу ҳолатда (ёшда) ўзини бардам тутмоқ.
-
Баъзи одамлар кексайганда яхши қайтади.
-
Кексайганда Акбар акадек қайтиш бошқаларга ҳам насиб бўлса эди. Й. Шамшаров, ўурумсаройликлар
13. шева Ўлмоқ, вафот қилмоқ.
қайт сўзи қатнашган жумлалар:
Ёши қайтмоқ
-
Ёши қайтиб, соқолига оқ оралаган бўлса-да, йигитлардек бақувват эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
ҚАЙТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚАЙТ сўзига берилган маънолар
қайт сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
қайт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing