қайроқ
билан улашинг
1. Кесувчи асбобларнинг тиғини ўткир қилиш учун ишлатиладиган, одатда, узунчоқ ва япалоқроқ силлиқ ёки махсус ишланган тош.
-
Тош туз туйиладиган ўғир ичидан узун қайроқни олиб, пичоқни қайрай бошлади. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Касбим — сартарошлик. Битта қайроғу битта устара дастмоя. Газетадан
2. Жисми садоланувчи урма чолғу; раққос(а)лар қўлда шиқирлатиб ўйнайдиган бир жуфт чўзинчоқ (қайроққа ўхшаш) тош.
-
Шермат билан Алишернинг ёғочоёқда туриб, қайроқ билан уфорига ўйнашини айтмайсизми?! М. Қодиров, Асака дорбозлари
-
Хоразм қайроқлари яна қайси халқ қўлида шундай жаранглаши мумкин? Шарқ юлдузи
3. кўчма (3-ш. эгалик шаклида — қайроғи) Умуман, ўткирловчи, чархловчи нарса.
-
Китоб — ақл қайроғи. Қўлнинг кучи бирни енгса, билимнинг кучи мингни енгади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. айнан Қайроқи.У
-
қайроқ буғдой унидан ёғли патир, сомса ёпди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ҚАЙРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАЙРОҚ сўзига берилган маънолар
қайроқ сўзига янги изоҳ қўшинг