қайроқи
билан улашинг
1. ёки Қайроқи ер (тупроқ) Тоғ этакларида тош қатлами устида пайдо бўлган, соз тупроқли, деҳқончилик учун яроқли ер.
-
Тоғлик районларда ва тоғ этакларидаги районларда, қайроқи ерларда боғдорчилик, узумчиликни, полизчиликни ривожлантирамиз. Ш. Рашидов, Янги ер ҳақида сўз
2. Шундай ерларда, Ўзбекистонда ва умуман Ўрта Осиёда етиштириладиган йирик буғдой нави.
-
Қайроқи буғдой.
-
Мана, Элгелди бовур, қизинг супрасига яратиб турсин, қайроқи ун. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
3. кўчма с.т. Юқори сифатли, ишлов берилган нарсаларга нисбатан қўлланади.
-
Катта тажрибаси, кенг билими халқ мақоллари ва маталларидан, қайроқи сўз ва ибораларидан моҳирлик билан фойдаланишига имкон бермоқда. Газетадан
-
Анави нақшинкор, қайроқи балконларни айтмайсизми! Гулпанжаралари ипакдан тўқилган каби. С. Акбарий, Севги билан тирилган юрак
-
Иккала ҳамдард, Пирзоданинг таъбирича, қайроқи қорадоридан данак миқдорида отишиб, кейинидан чойхўрликка тутинишди. Шарқ юлдузи
қайроқи сўзи қатнашган жумлалар:
Қайроқи экин
ҚАЙРОҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYROQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайроқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар