қайта
билан улашинг
1. Янгидан, бошқатдан, яна (аввал мавжуд бўлган ҳаракат, ҳолатнинг давоми, янгидан юз бериши маъносида).
-
— Саодатхон эндигина ёпган зонтини қайта очди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Муяссар қабристондаги бойўғлининг ваҳимали ҳув-ҳув-лашидан уйғониб кетди-да, қайта ухлай олмади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Лолалар бир оз уринқираган, аммо вазадаги сув унга қайта ҳаёт бахш этган эди. Гулдаста
2. Такрор ҳолда, такроран, яна.
-
Ғафур Ғулом билан бир кўришганимча, қайта учра-шишга журъат қилолмай юрардим. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Темиржон кетишни ҳам, қайта қўнғироқ тугмасини босишни ҳам билмасди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Аввалгисидан фарқли ҳолда, маълум ўзгаришлар билан; бошқатдан.
-
Навоий бу бинони қайта ишлатган: биринчи маротаба шарқ наққошлигига хос ранг-баранг нақшин гуллар билан безатган. Мирмуҳсин, Меъмор
-
карнизи фақат тўрт энлик чиқарилганлиги учун ёмғир-чочин девор сувоқларини ювиб кетади, деб томини қайта ёпар эмишмиз. Муштум
-
Коридорлар фан кабинетлари юксак дид билан қайта жиҳозланди. Газетадан.
4. снқ. (сонлар билан) Марта, карра.
-
Пулни икки қайта санамоқ.
-
У чоқларнинг лаззатини шунда яна бир қайта ялагандек, лаблари титради, юраги урди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Отабек тўғрисидаги ташвиш боягидан ўн қайта ортган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. айнан Қайтага.
-
Қайта бизникига бора қолайлик.
-
Кутилган пайт келди. Лекин ёмғир ва шамол бўлгани қайта яхши бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Гапиринг, изза қилинг. Болалар мактабда ўқиб, қайта бевош бўлиб кетяпти. А. Қаҳҳор, Асарлар
қайта сўзи қатнашган жумлалар:
Қайта ишлаш
-
Асарни қайта ишлаш. Мақолани қайта ишлаш.
-
Ўгириш ишида киностудиянинг монтаж, овоз, фильмни қайта ишлаш ҳамда мураккаб съёмка цехлари фаолият кўрсатади. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
-
Хомашёни қайта ишлаш. Нефтни қайта ишлаш.
-
Бир грамм соф радий олиш учун бир неча тонна уран рудасини қайта ишлашга тўғри келади. Фан ва турмуш
Қайта қуриш
-
Бинони қайта қуриш;
-
Ўрта ва олий мактабларни қайта қуриш учун маълум вақт ва катта иш талаб қилинади. Газетадан
ҚАЙТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар