қайтар
билан улашинг
1. Қайтмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Коптокни тепиб, орқага қайтармоқ. Подани изига қайтармоқ. Тракторни ўнгга қайтармоқ. Аслига қайтармоқ. Ҳаётга қайтармоқ. Хатга жавоб қайтармоқ. Тешанинг юзини қайтарадиган ёғоч. Нур қайтарадиган ойна. Яхшиликка яхшилик қайтармоқ.
-
Гулнор боғда ишлашга югурар экан, Гулсумбиби қайтарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Ўзбек ойим:] Кеча ўрда бек ойимдан менга арава келган экан, феълим айнаб турган эди, бор-май, аравани бўш қайтардим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Хафа бўлма. Онани қайтариб бўлмайди Синглингни қидириб топамиз. Н. Сафаров, Шарқ тонги
2. Олинган нарсани жойига қўймоқ ёки эгасига келтириб бермоқ, юбормоқ.
-
Қарзни қайтармоқ. Китобни кутубхонага қайтармоқ. Ишлатилган асбобларни жой-жойига қайтариб қўймоқ.
-
Тўлаган аканинг аризасини, оти билан сигирини қайтариб бериш — эртага яна бир неча ариза тушувига йўл очиш демакдир. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Салтонбу ичилмаган сувни курага қайтариб тўкди-ю, шошиб келиб, ун ёнига чўнқайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Такрор қилмоқ, такрор этмоқ, такрорламоқ.
-
Саволни қайтармоқ. Хатони қайтармоқ. Дарсни қайтармоқ. Хатни қайтариб ўқимоқ.
-
[Ашулани] Иккинчи қайтариб айтишда унга Хонимбиби қўшилишди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Раис Низомиддиновга танбеҳ қилди: — Гапирилган гапларни қайтарманг-да, ҳатто ўзингиз айтган гапларни такрорлаётирсиз! Конкрет фактларга ўтинг. А. Қаҳҳор, Мунофиқ
4. Букмоқ, қайирмоқ.
-
Этакни қайтармоқ. Ёқани қайтармоқ. Дастурхоннинг четини қайтариб тикмоқ.
-
Мунисхон қора бар-хит пальтосининг ёқасини бошигача қайтарган ва учини бир қўли билан ияги остидан ушлаган, бировни кутган вазиятда турар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
5. Кимсани бирор номақбул ёки ножўя ишдан, хатти-ҳаракатдан тийилишга ундамоқ, тиймоқ.
-
Ичкиликдан қайтармоқ. Чекишдан қайтармоқ.
-
Менга шунча яхши-лик қилдингиз янги келган вақтингизда мени ёмон йўлдан қайтардингиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Даф қилмоқ, йўқ қилмоқ, йўққа чиқармоқ.
-
Ҳужумни қайтармоқ. Бирлашган ёвни қайтарар. Мақол
-
Баталон шу куни кечгача душманнинг ўн уч мартаба қилган шиддатли атакасини қайтарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
7. этн. Қайтариқ қилмоқ, қайтариқ қилиб даф этмоқ, йўқ қилмоқ.
-
Марғилонликнинг домласи жуҳуд ҳам эмас, мусулмон ҳам эмас. Ҳиндиларнинг ҳам ҳанноси, бас, ҳанноснинг сеҳрини на мусулмон домласи қайтарсин-у, на жуҳуд. А. Қодирий, Ўтган кунлар
8. Рад этмоқ, йўқ демоқ, қабул қилмаслик.
-
Раъйини қайтармоқ. Илтимосини қайтармоқ.
-
Ақлли, номусли қиз ўз дадасининг гапини ҳеч вақт қайтармайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дадамга менинг арзимни айтсангиз, албатта, қайтармас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
9. Қусмоқ, қайт қилмоқ.
-
Ўрнимдан турсам, бошим айланади, овқат есам, қайтариб ташлайман. Ойдин, Садағанг бўлай, командир.
қайтар сўзи қатнашган жумлалар:
Чойни қайтармоқ
-
Тоза-гул чойни пиёлада шопириб қайтара бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
Гап қайтармоқ
-
[Акбархўжа:] Агар боланинг руҳи синса, шунақа бетгачопар, каттага сўз қайтарадиган қайсар бўлади. П. Турсун, Ўқитувчи
Қўлини қайтармоқ
-
Мана бу узумни олинг, жуда яхши пишибди, қўлимни қайтарманг. Ойбек, Танланган асарлар
Кавш қайтармоқ
Тутун қайтармоқ
Шахтини (ёки шаштини)
-
[Умурзоқ:] Майли, болакайларнинг шахтини қайтарма, ҳарна ёрдам беришгани. Ҳайт деган туяга мадор. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Тантибойвачча Йўлчининг шахтини қайтариш ва ўзига муте қилиб олиш ниятида унга пул узатди. Ойбек, Танланган асарлар.
ҚАЙТАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYTAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайтар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар