дайди
билан улашинг
1. Қўним топмай, дарбадар кезиб, кўчиб юрмоқ.
-
Дунёдан умидимиз бор. Биз дайдимайдиган кунлар ҳам келар, хўжайин! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Саёҳат қилиб, дайдиб юришга одатланган бир киши бўлганим учун қопқонга ўхшаган бу дўконда диққинафас бўлиб ўла ёздим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Тентиракламоқ, тентираб, санқиб юрмоқ.
-
Уйингда кам бўласан, қаёқларда дайдийсан?
-
У уззукун шаҳар кўчаларида дайдиб юрди. Шарқ юлдузи
-
Қудрат эгасиз дайдиб юрган саманни тутиб, Полвон отанинг олдига олиб борганда, Полвон отадан шу воқеани эшитган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Бирор мақсадда изғиб юрмоқ.
-
Секинроқ гапир, ўғлим, хон айғоқчилари дайдиб юрибди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Менга, дўстим, о, тутма осон. Бунда тун-кун ажал дайдийдир. Т. Тўла, Асарлар
4. кўчма Одатдаги ҳолатдан фарқли равишда ҳаракатланмоқ.
-
Аллақандай дайдиб келган изғирин қуруқ қорларни чирпирак қилиб, узоқларга учириб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Қишлоқ тепасида ипак толаларидай нафис мезон эринибгина дайдиб юрибди. С. Анорбоев, Оқсой
ДАЙДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAYDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дайди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар