дахл
билан улашинг
Бирор шахс ёки нарсага алоқадорлик, тааллуқлилик; алоқа, муносабат.
-
Бизнинг уришиб қолишимиз учун Карим сандиқчининг ҳам дахли бор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аслини суриштирсангиз, бу ишларга худонинг ҳеч дахли йўқ, ака. Ҳаммасини оқпошшо қилаётибди. П. Турсун, Ўқитувчи
дахл сўзи қатнашган жумлалар:
Дахл этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Менинг уйимда бир умр турсангиз ҳам — бемалол, биров сизга дахл қилмайди. Олтин бешик
-
Бу жавоб Маҳмуд Ғазнавийнинг иззат-нафсига тегди ва Сайидо тириклигида унинг юртига дахл қилмади. М. Осим, Карвон йўлларида
-
— Виждонимга дахли қилманг! У сотилмайди, сотиладиган мато эмас! — деди Воҳид ака. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ДАХЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAXL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дахл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар