нега
билан улашинг
1. Ҳаракат ёки ҳодисанинг сабаби ҳақида сўроқни ифодалайди; нима учун?
-
Қани, ростини айт-чи, нега қўнимсизсан? А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
2. Риторик сўроқ гапларда сўзловчининг айтилган, бўлиб ўтган ёки кўзда тутилган ҳаракат, ҳодиса ва шу кабиларга салбий (афсусланиш, ачиниш) муносабатини билдиради.
-
Ғам, қўрқув титроғи билан эзилган Гулнор кўрпага ўралиб ўйлади: Нега кеча қочмадим? Ойбек, Танланган асарлар
-
Мен айтаман, болам, қўлимдан шунча иш келар экан, даданг ҳаёт вақтида нега берсанг — ейман, урсанг — ўламан, деб ўтирган эканман! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
нега сўзи қатнашган жумлалар:
Нега денг (ёки десанг)
-
Маслаҳатга ҳаммаси чаққон. Нега десанг, маслаҳатгўйлик осон нарса-де: тили қимирлайди, холос. Ойбек, Танланган асарлар
НЕГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NEGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нега сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар