сипоҳ
билан улашинг
1. тарихий Подшоҳ, хон, амир саройида узоқ, хизмат қилган лавозимли киши; амалдор.
-
Сипоҳнинг ошнаси бўлмас. Мақол
-
Эшикни қия очиб, нотаниш кишиларга совуқ назар ташлаган, юзлари гўштдор уй эгаси сипоҳларга хос пурвиқорлик билан Хизмат? дегандек қаради. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Жангчи, аскар.
-
Деҳқон бўлсанг — қошида бўл, сипоҳ бўлсанг — бошида бўл. Мақол
-
Қиличи синиб, қалқони тешилган сипоҳлардек, она-бола китоб-дафтарларни кўтариб, боғ дарвозаси томон юриша бошлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Муҳаммад Раҳимхон йўл ёни-да саф тортган сипоҳларга қараб бош чай-қади. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Шахмат ўйинида: пиёдадан катта доналар (фил, от, рух, фарзин).
-
Бир пиёдага бир сипоҳни қурбон бермоқ.
4. кўчма айн. Сипо.
-
— Қачондан бери сипоҳ бўлиб қолдинг? — таъна қилди бошяланг. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Шерназарбой ҳаммадан сипоҳ кўринган эди. Ж. Шарипов, Хоразм
СИПОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIPOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сипоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар