даврон
билан улашинг
1. Фароғатли ҳаёт, турмуш; хуррамлик; бахтли фурсатлар.
-
Мени бахт нурига ғарқ этди меҳнат, шонли давроним. Т. Тўла
-
Узоқ умр суринг янги давронда. Э. Раҳим
-
Худо берса, шундай дилбарни олиб, Ўтказай дунёнинг давронин суриб. Муродхон
2. Ҳукмронлик, олий мансаб (шоҳлик, подшоҳлик) гашти, сурури.
-
Оқтошнинг шаҳрида подшоҳлик қилдим, Неча вақт даврон устида ўтирдим. Муродхон
-
На бўлди салтанатли давронинг, Душманга кетдими етмиш қўрғонинг? Эрали ва Шерали
3. Даврон (эркаклар исми).
даврон сўзи қатнашган жумлалар:
Даврони фалак
Даврон чархи ёки чархи даврон
-
— Даврон чархи бундай тескари айланишини кутмаган эдим, — деди Комил. Ҳ. Ғулом, Машъал
Даврон сурмоқ
-
Аё шоҳим, адолатда тўрасан, Тўралик даврида даврон сурасан. Фольклор
Соҳиби даврон
-
Соҳиби давронлар эса шаппати еб эмас, шаппати уриб ўрганган. Буни Аваз биларди. С. Сиёев, Ёруғлик
ДАВРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даврон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар