дахлсиз
билан улашинг
1. Маълум бир нарсага бевосита алоқаси, боғлиқлиги бўлмаган, дахли йўқ, тааллуқли эмас.
-
Бу сенга дахлсиз гаплар.
-
Қурбон ўзига дахлсиз нарсалар ҳақида хаёл сураётганини пайқаб, юраги сиқилди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
2. Ҳеч ким дахл қила олмайдиган, қўл тегиза олмайдиган, ҳар қандай қасд ёки тажовуздан ҳимоя қилинган ёки қилинадиган; бузилмас.
-
Маддоҳлар — худонинг дахлсиз бандалари, уларни хонликнинг ҳар бир беклиги, ҳар бир ноиблигига жўнатсак, зарар қилмас. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Яна қадри ошади онамиздай муқаддас, Ҳар қаричи муборак, дахлсиз, азиз ернинг. Ғ. Ғулом, Шеърлар
3. дип. Ўзга элларда қонун йўли билан жазолаб бўлмайдиган.
-
— Ҳазрат, бу одатга хилоф. Элчилар дахлсиз-ку, — деб хириллади. М. Осим, Карвон йўлларида
ДАХЛСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAXLSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дахлсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар