тириш
билан улашинг
1. Ажин, тириш билан қопланмоқ.
-
Назаримда, юраклари санчдими, бурушиб кетган озғин юзлари бадтар тиришди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Марҳамат унинг шишиб ётган лунжини кўздан кечираркан, худди қўлига игна киргандай, чеккалари тиришиб кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аҳмаднинг пешонаси тиришди, ҳозир ўйлайдиган пайт эмас эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Бадани ёки бирор аъзоси оғриқдан ёки шундай оғриқ туғдирадиган ҳис-туйғудан тортишиш, тиришиш ҳолатида бўлмоқ.
-
[Гулнор] Оёқларининг акашаклана борганини, бутун гавдасининг тириша бошлаганини сезди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Унинг бошига муз югуриб, асаблари тиришди. Ҳ. Ғулом, Машъал. Ҳамма ёғим оғриб, тиришиб кетяпман. Мирмуҳсин, Меъмор
-
[Элмуроднинг] Яраси тиришиб, оғриб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
ариқ бўйига жой қилиб, оч қоринга хўп қовун еди. Иситмаси кўтарилиб, тиришиб ётгани шуники. И. Раҳим, Ихлос
3. Астойдил ҳаракат қилмоқ, уринмоқ.
-
Бировни ишонтиришга тиришмоқ. Болани юпатишга тиришмоқ. Ўзини оқлашга тиришмоқ. Тиришган тоғдан ошар. Мақол
-
Дармони қуриган йигит ўзини дадил тутишга тиришар, лекин мункиб-мункиб кетар эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Матқовул қудуқдан сув тортиб туриб, бу ёққа қараб-қараб қўяр, қулоғига етиб келган гапларни эшитмасликка тиришар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ТИРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тириш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар