тиржай
билан улашинг
Овоз чиқармай, кўз, лаб-лунж ҳаракати билан кулги ифодаламоқ, мийиғида кулмоқ.
-
Фазлиддин тиржайиб, эгри-бугри тишларининг оқини кўрсатди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тиржайиб туриб, жонини олди, йўқ, чаёнга айланиб, кўксига заҳарли найзасини санчди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Йигитали бўлажак қайнона юзидаги табассумни кўриб, ўзи ҳам зўрма-зўраки тиржайди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Мен тиржайиб турган эканманми, билмадим, тўсатдан рўпарамда тўхтаб: — Хўш, нимага куласан, солдат? — деб сўради. О. Ёқубов, Излайман
ТИРЖАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRJAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиржай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар