ҳовуз
билан улашинг
1. Сув сақлаш учун хизмат қиладиган, махсус қазилган чуқурлик.
-
Чуқур ҳовуз. Саёз ҳовуз. Ҳовуз ковламоқ. Ҳовуз суви.
-
Мажнунтолнинг қуриб тушган шохлари ҳовуз бўйида ивирсиб ётар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Агарда сардоба ичини яна ҳам чуқурлаштириб ҳовуз қилинса, бу ерда доимо сув бўлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Боғнинг ҳар бурчагида ўзга бир латофат; ариқларда сув кумушланади, майсалардан уқа тутган ҳовуз, сув билан эмас, нур билан тўлган каби жимир-жимир мавжланади. Ойбек, Танланган асарлар
2. махс. Уй шипига ишланадиган чуқур нақш-безак.
ҳовуз сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳовуздан ҳўплам
-
Мухторнинг сандиғидаги олтинлар олдида Бекнинг червонлари ҳовуздан ҳўплам, холос. Ҳ. Ғулом, Машъал
ҲОВУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар