ҳовлиқ
билан улашинг
1. Шошиб-пишиб, шошма-шошарлик, шошқалоқлик билан ҳаракат қилмоқ, иш тутмоқ.
-
Ҳовлиқиб гапирмоқ. Ҳовлиқиб ташқарига чиқиб кетди. Ҳовлиқмай секин келавер.
-
[Элмурод]
-
Жилғадан жилғага париллаб учган какликларга ўқ узар, каклик гандираклаб тушган ерга қоқила-қоқила, ҳовлиқиб югурар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Барзанги зинғиллаб арава ёнига борди-ю, боягидан бешбаттар ҳовлиқиб қайтиб келди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Киши ёшликда кўп ҳовлиқади, хато қилганини билмай қолади. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Безовта, ҳаяжонли ҳолатга тушмоқ, шундай ҳолатда бўлмоқ.
-
У вазмин, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тутиб туради, унча-мунчага ҳовлиқиб кетмайди. Мирмуҳсин,Сурат
-
— Нима қилди опамга, аяжон, бундоқ тушунтириб айтсангиз-чи, ахир! — деди ҳовлиқиб. К. Яшин, Ҳамза
-
Ҳовлиққанимдан ҳаллослаб, ўпкам тиқилиб қолган экан, бувим жон ҳолатда дивандан туриб кетди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
ҲОВЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар