ҳов
билан улашинг
1. Узоқдаги кимса ёки нарсага ишорани билдиради.
-
Ҳов тепаликдаги оқ тошни кўряпсанми? — Сигирлар қани? — Ҳов ана, тепаликда ўтлаб юрипти.
-
Боринг, ҳов сой бўйига муздек жой қилинг! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Бирваракайига одамлар орасида гап тарқалди: — Ҳасанова келяпти, қаранглар, ҳов ана. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. Анча илгариги нарса, ҳодисага ишорани билдиради.
-
Албатта, ёдингизда бўлса керак, ҳов, биз Сарибойнинг дўконида чой ичишиб ўтирган эдик-ку, ёдингизга тушдими? А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҳов сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳов бирда
-
Агар рухсат берсангиз, ҳов бирда сизга кўрсатган мактубни ўртоқларга ўқиб эшиттирсам. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
унд.с. С.т. айн. ҳо И 1.
-
[Ёрмат] Йўлчига буюрди: — Ҳов йигит, кечаги чопиқни битириб қўйинг! Ойбек,Танланган асарлар
тақл. с. Ит ҳургандаги овозни ифодалайди; боб.
-
Лекин кучук кескин бир ҳов билан жим бўлди, ялқовланиб, яна ётди. Ойбек,Танланган асарлар
ҲОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар