ҳовли
билан улашинг
1. Бирор оила, хўжалик, ташкилот ва шу кабиларга тегишли жойнинг иморат қурилмаган, одатда, атрофи ўралган қисми.
-
Қўшнининг ҳовлиси. Мактаб ҳовлиси. Ҳовлига сув сепмоқ. Ҳовлига гул экмоқ.
-
Тўйга келганларнинг бари шовқин-сурон билан охири ҳовлидаги столларга бир-бир жойлашиб ўтиришди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Чап соҳилда эса, қадимий чинор тагида чойхона, унинг ҳовлисида биллурдек тиниқ чашмалар қайнаб ётади. Газетадан
-
Шу лаҳза карвон-сарой ҳовлисида ўзининг саман йўрға байталида Ҳожи табиб пайдо бўлди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Бирор оила, хонадон яшайдиган уй (шу уйга қарашли саҳн ва ер майдони билан бирга); ҳовли-жой, уй-жой.
-
Ҳовли сотиб олмоқ. Ҳовлидан кўчиб кетмоқ. Ҳовли тўйи. Ҳовли олма, қўшни ол. Мақол
-
Қисҳоқ кўчалари жимжит, фақат ҳовлиларда нимадандир безовта бўлиб итлар ҳуришади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Хонадон, оила.
-
Мирзо Анвар уч-тўрт кундан бери менинг ҳовлимда қўниб юрар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Аҳмаджон урушга кириб кетдим, деганича икки ой хат қилмагани учун ҳовлидагилар не-не хаёлларга боришган эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ҳовли сўзи қатнашган жумлалар:
Дала ҳовли, далаҳовли
-
Дала ҳовлининг олдидан катта сой оқиб ўтади. Газетадан
Ички (ёки ичкари) ҳовли
-
Бойбува ичкари ҳовлидан ҳассасини тўқиллатиб чиқиб келди. Эртаклар
Ҳовли-жой
-
Орадан кўп ўтмай Меъморнинг ҳовли-жойларини сотиб, шаҳардан чиқиб кетганини эшитди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Пулни беҳуда сарфла-манг, мулла, уч-тўртта гилам, бир-иккита сигир олиб қўйинг, ҳовли-жой қилинг. Ёлғиз беда нага ҳам дон керак, ҳам сув, — деди Олахўжа. П. Турсун, Ўқитувчи
ҲОВЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар