соз
билан улашинг
1. Яхши, тузук, дуруст, қулай.
-
Оз сўз — соз сўз. Мақол
-
Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар. Мақол
-
Наманган бораман, создир ҳавоси, Мевалари ширин, дарднинг давоси. С. Абдулла
-
Бу гулшан соз эди, соз устига соз этгали келдик. Қадрдонларни шод айлаб, сарафроз этгали келдик. Ҳабибий, Танланган асарлар
2. Ўзаро яхши муносабат, муомала; ҳамжиҳатлик, иноқлик, иттифоқлик.
-
Қариндошлар билан созингиз чиқмас эмиш. Н Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
3. мусиқа Созланган, сози тўғриланган.
-
Дутор ҳали соз эмас.
4. Мусиқа асбоби торларининг ёки мусиқа асбобларининг ўзаро мос товуш уйғунлиги.
-
Роялнинг сози бузилибди. Созини тўғриламоқ.
соз сўзи қатнашган жумлалар:
Соз тупроқ
-
Ағдарма машиналар йўл очилаётган жойга соз тупроқ ташиб келтирмоқдалар. Газетадан
Соз(и) келмоқ
-
[Зиёдулла:] Сафар ака, биласиз, бизнинг Тарлоннинг тўриғингиз билан сози келмайди. Вақтини топдими, жиққамушт бўлади. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Ҳангомаси соз келмасми, Ҳар кимнинг тенгқури бўлса. Оқ олма, қизил олма
1. Миллий мусиқа асбобларининг (масалан, дутор, танбур, ғижжак) умумий номи.
-
Қирқида қўлига соз олган қиёматда қулоғини бурар. Мақол
-
Аста-секин бошланган чапак тобора авж олиб, соз овозини босиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу симфония орасидан авторнинг якка созда чалган турли пардадаги овози яққол эшитилиб туради. ЎТА
2. Туркия, Эрон ва Озарбайжонда тарқалган торли-тирнама мусиқа асбоби.
3. Мусиқа асбобининг ёки хонандаларнинг овози, садоси, навоси.
-
Йўрғаларди созга бир гўзал дўндиқ, Ҳамма эшитарди завқ билан қўшиқ. М. Алавия
СОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing