созла
билан улашинг
1. Соз қилмоқ, тўғриламоқ, яхшиламоқ; тартиб бермоқ.
-
[Рихсиев] Қиш бўлсаям, ҳашар қилиб, ҳовлини созлади. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
2. Яхшиламоқ, яхши қилмоқ.
-
Саҳар турдим-у, кайфиятни созлаб, мактабга жўнадим. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Мусиқа асбоблари товушини ўзаро мослаштирмоқ, уйғунлаштирмоқ, созини тўғриламоқ.
-
Гуландом дуторни олиб созларкан, деди: — Дутор бўлмаса, бу зиндонда юрагим ёрилиб ўлар эдим. Ойбек, Танланган асарлар
4. тех. Бирор технологик жараён ёки режимга мосламоқ, ростламоқ, тўғриламоқ.
-
Станокни созламоқ.
СОЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
созла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар