ҳовлиқма
билан улашинг
1. Иш-ҳаракатда ўйламасдан, ўта шошма-шошарлик қиладиган, ҳовлиқаверадиган.
-
Мирсаид аканинг ўғли енгил табиат, ҳовлиқма, асабий бир йигит эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Шу ишнинг шундай бўлишига ҳам Бўтанинг ўзи айбли, ўлгудек ҳовлиқма. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Иш-фаолиятда, муомалада ўзини қўлга ололмайдиган, ўзича пала-партиш иш тутадиган.
-
Биласизлар, жамоатчи бўлиб сайланса, боши осмонга етиб, ҳеч кимни писанд қилмайдиган ҳовлиқмалар бор. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бу кун унинг [Ёрматнинг] бошида янги, лекин беўхшов дўппи. Амалга минган ҳовлиқма одамдек бурнини кўтарган, юзи маънисиз жиддий ва мағрур. Ойбек, Танланган асарлар
ҲОВЛИҚМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVLIQMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовлиқма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар