ҳовуч
билан улашинг
1. Бир қўл бармоқларини букиб, шунингдек, икки қўлнинг кафт ва бармоқларини ёнма-ён бирлаштириб, бармоқларни букиб, чуқурча қилинган ҳолати.
-
Ҳи-ҳи, яна радио карнайи остида ҳовучини қулоғига қўйиб тинглайди. А. Қаҳҳор, Ҳи-ҳи
-
Хўжайин соқолини бир нафас ҳовучига олиб туриб, кинояли жилмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Далавой катта-катта қўлларини ҳовуч қилганча, Бекка чўзди. Ёшлик
-
Муздай сувдан ҳовучини тўлдириб-тўлдириб ичди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Булоқ лабига ўтириб, ҳовучини очганда, кафтида ғижимланиб ётган ҳўл рўмолга кўзи тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Ҳовучга сиғарли миқдорни билдиради.
-
Икки ҳовуч сув.
-
Тушга яқин Аваз бозор дан патир, яхна эт, кўкат, бир ҳовучдан ширинлик олиб келиб, дастурхон тузади. С. Сиёев, Аваз
-
У икки-уч ҳовуч тутни оғзига тиқди-ю, яна бир ҳовуч териб, жувонга ўгирилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҳовуч сўзи қатнашган жумлалар:
Бир ҳовуч
-
Бир ҳовуч ердаги полиз ҳам лаънати бўрондан соғ қолмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Чўнтагингизда бир ҳовуч сўзингиз бор, шу сўзларни шу қадар кўп ишлатасиз А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўйлаб қаранг: бир томонда бир ҳовуч бойлар ҳамма нарсага эга; ҳисобсиз, китобсиз фуқаро-чи? Ойбек, Танланган асарлар
ҲОВУЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVUCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовуч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар