ҳовур
билан улашинг
1. Иссиқликдан кўтарилган кучсиз, енгил буғ.
-
Кунлар ярақлаб кетган, шудгор бетидан жимир-жимир ҳовур кўтарилади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
-
Дастурхон устидаги косалардан иссиқ ва ёғлиқ шўрваларнинг ҳовури чиқиб турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Иссиқлик таъсири; ҳарорат, тафт.
-
Қизилқум ва Қорақум барханлари қуёш қаҳр-ғазаб билан сочган бутун ҳовурини инсонга пуркаб, бағрига ҳеч кимни йўлатмаган. С. Кароматов, Аму-Бухоро
-
Қуёш тиккайган сайин ҳаво кучлироқ қизийди. Соч толасини елпирга шамол йўқ. Ердан иссиқ ҳовур уради. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
Асфальт йўллар, шифер ва тунука томлардан қайноқ ҳовур кўтарилади. С. Нуров, Нарвон
3. кўчма Кишининг қизишган ҳолати.
-
Асло менинг ҳовурим босилмайди, Бетингдан тишлаб олиб қонатмасам. Оқ олма, қизил олма
ҳовур сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳов(у)рини босмоқ
-
Бир пиёла чой бер, болам, ҳовуримни босиб олай, кейин айтаман. Муштум
-
Тўрабек баъзан қўлига хипчин олиб, болаларга дўқ-пўписа қилар, шу билан ҳоврини босар эди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
-
Расулжон қизишиб бораётган чолнинг ҳоврини босишга уринди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Ҳоврини олмоқ
-
Иш овутган бўлса, ёр-у дўстлари кўнглини кўтарди, ҳоврини олди. Шуҳрат, Умр поғоналари
Ҳовурига ош пишади (ёки ош дамласа бўлади)
-
ҳовурига иккита ош пишадиган бошлиқ бурнига қўнган пашшага дағдаға қилиб, мушти билан қўриб ҳайдади. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
чек берувчи Файзи Раҳимов ҳаддан чунон ошганки, ҳовурига ош дамласа бўлади. Муштум
Ҳовур(и)дан тушмоқ
-
Султонов чўнтагини титкилаб, калитини топди шекилли, сал ҳовуридан тушди. М. Мансуров, Ёмби
-
Универсал., бир текисда ишлаётганини кўриб, Умарали ҳовурдан тушди. И. Раҳим, Ихлос
-
Холмат йиғилишдан кейин анча ҳовуридан тушди, пасайиб қолди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Йигит-ялангнинг арзини эшитдим Ёдгорхўжа ўшқириб келиб эди, қаматиб қўйдим. Жиндек ҳовуридан тушмаса бўлмайди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
ҲОВУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOVUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳовур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲОВУР сўзига берилган маънолар
ҳовур сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар