дол
билан улашинг
1. фольк. 1 Тик, тикка, адил.
-
Дол қомат.
-
Дол бўйингдан мендай момонг ўргилсин, Эр йигит суйгани нозли гул бўлсин. Нигор ва Замон
-
Ой томоша қилар осмондан Ҳовлиларни ҳар тун дол туриб. У. Қўчқор, Ҳаяжонга кўмилган дунё
2. равиш Худди, нақ, қоқ; аниқ.
-
Нишоннинг дол ўртасига урмоқ. Овни отсанг, билиб от, Дол нишонга илиб от. Мақол
-
Олмакўзнинг [отнинг]
-
дол белига минайин, Чиқиб, саҳроларда сайр қилайин. Орзигул
3. равиш Бир оз қийшайтириб, яримта қилиб.
-
Дўппини дол қўймоқ. Дуррани (рўмолни) дол ўрамоқ.
-
Дўппини дол қўндириб олган новча ҳофиз тўйхонани бошига кўтариб хониш қиляпти. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Эгнида гулдор пушти халат, дуррани дол қўйган, оёғида қизил бахмал шиппак. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Кичкина дакана рўмолини дол қўйибди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Бутун, борича, баланд (товуш ҳақида).
-
— Ҳа, адаш, топилдими болаларингиз? — деди қўшниси Озодага, азбаройи эшитсин дебми ё бошқа ниятдами, овозини дол қўйиб. Ёшлик
5. Ёнғоқ, данак ўйинларида соққанинг ган(кон — маълум шаклда тизилган ёнғоқ)га энг яқин турган ҳолати ҳақида (бундай соққа эгаси биринчи бўлиб отиш ҳуқуқига эга бўлади).
-
— Сен долми, мен долми? —
-
Мен дол!
6. шева Кифт, елка.
Араб алифбосида д ҳарфининг номи (унинг шакли — ж — мумтоз адабиётда эгилган қад-қоматга ишора сифатида қўлланади).
-
Алифдек қоматинг долдек эгилмиш.
-
Оғир меҳнат белини дол қилган. К. Яшин, Ҳамза
-
Не-не тик қадларни дол этди қоғоз. А. Исроилов, Биз — дунё одамлари
дол сўзи қатнашган жумлалар:
Дол бўлмоқ
-
Қаддимиз дол бўлиб, ёнди юраклар. К. Яшин ва М. Раҳмон, Сирдарё
-
Гоҳ бўрон ўкирар, гоҳ бўралар қор. Чинорлар доц. бермай, бели дол бўлар. Миртемир, Асарлар
ДОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар