дом
билан улашинг
1.
-
Бандга тушган бу кўнгилдир, менда, айтинг, не гуноҳ, Дил қушига дом қўйган ул икки жодуда айб. Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Зумрад маккорнинг домига тушган эди, чор-ночор бўйин эгди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Қафасдан бўшади эрк истаган қуш, оҳу халос бўлди йиртқич домидан. Уйғун, Тонг қўшиғи
2. кўчма Асирлик, тутқунлик.
-
Мен у саҳро гўзалининг бўйнидаги зулм домини узиб олиб ташламоққа қодир эдим. Ойбек, Навоий
-
Йўқ, эси-ҳуши сизда, муҳаббатингизнинг домига тушди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Бировни илинтириш ёки ўзининг йўлига юргизиш учун қилинган ҳийла, найранг; шу мақсадда қўйилган тузоқ, қоп-қон.
-
Аҳмоқ бўлмасам, шуларнинг ҳийласига лаққа тушармидим, Акрамнинг домига илинармидим. О. Ёқубов, Айтсам тилим куяди, айтмасам — дилим
-
Эркин-эркин ўйнаб юрган бошқа оҳулар бу золим сайёднинг домига тушмасин, дейди. К. Яшин, Ҳамза
дом сўзи қатнашган жумлалар:
доми ҳам йўқ, дараги ҳам йўқ
-
Ўшандан бери доми ҳам йўқ, дараги ҳам йўқ. У. Исмоилий, Рустам
Дам, ич, оғуш, қучоқ.
-
Бойлик ботқоққа ўхшаган нарса. Домига бир тортса, бир умрга ғарқ бўлиб кетишинг турган гап! Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Бу уруш катта-ю кичикни бирдек ташвиш домига тортди. Б. Маҳмудов, Деҳқонбой ҳикояси
-
Сени ҳам домига тортмоқ бўлади Севги деб аталган бу эски шева. Ғ. Ғулом
сўзлашув тили Уй, кўп қаватли уй, бино.
-
Бинобарин, ҳар бир домдан оқшюна фойдаланиш зарур эди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Яхшиям дом-да турамиз дом деганлари жоннинг роҳати экан. Газетадан
ДОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ДОМ сўзига берилган маънолар
дом сўзига янги изоҳ қўшинг