долзарб
билан улашинг
1. от взф. Бирор иш ёки жараён энг қизғин ёки қисталанг бўлган пайт.
-
Саодатга шундай долзарбда яхшилик қилмай, қачон яхшилик қиласан? И. Раҳим, Ихлос
-
Суяк-суягигача пахтакор одам бунақанги долзарбда даладан жилмайди. Р. Файзий, Асад либоси
2. сифатдош Бажарилиши, қилиниши кечиктириб бўлмайдиган, биринчи галда ҳал этилиши лозим бўлган; ўта муҳим.
-
Долзарб муаммо. Долзарб масала. Долзарб вазифа.
-
Абдулла Қаҳҳор адабиётимизнинг долзарб масалаларига беҳад талабчанлик билан ёндашар эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳам нафас
-
Долзарб мавзудаги марузалар ўқиб эшиттирилди. Газетадан
-
Саноат роботларини ривожлантириш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Фан ва турмуш
долзарб сўзи қатнашган жумлалар:
Долзарб кунлар (ёки палла, пайт, дам)
-
Иш қисталанг келиб, долзарб кунлар ҳам бошланди. А. Шермуҳаммедов, Тошкентлик пахдавон
-
Ҳозир чорвадоручун энг долзарб кунлар ҳисобланган қишлов давом этмоқда. Газетадан
-
Пахта йиғим-терими долзарб паллага кирди. Газетадан
ДОЛЗАРБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOLZARB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
долзарб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар