тахлит
билан улашинг
1. Кўриниш, шакл, қиёфа.
-
Одам тахлитидаги маймун. Ака-ука қуйиб қўйгандек бир тахлитда.
-
Баъзи жойда квадрат аниқ, баъзи жойларда тахлити ҳам йўқ. И. Раҳим, Ихлос
-
Ҳар қадамда нураган, хароба деворлар кўп учрайди. Бу қишлоқнинг тахлити ана шундай эди. Ё. Хаимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
Нонни иштаҳасиз тишлар, мискарлар то-монидан самовар тахлитда ясалган қумғондан чой қуяр эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Айрим сўзлар ва кўрсатиш олмошлари билан қўлланиб, усул, йўсин, тарз маъно-сини билдиради.
-
Иш тахлити. Юриш-туриш тахлити.
-
Шу тахлит юк тугагунча терлаб ишлашди. Ёшлик
-
Уларнинг турмуши шодлик ҳам кўрмай, аччиқ-чучукни ҳам сезмай, шунчаки бир рўзғор тебратиш тахлитида ўтди. И. Раҳим, Ихлос
-
Хачирга миниб, сиз билан бир тахлитда бораман. Латифалар
3. кўм. взф. Ўхшатиш, қиёс билдиради; каби, сингари.
-
Бу тахлит чистоний байтлар қадимда ҳам олий ҳазратнинг истаклари ила битилур эди. С. Сиёев, Аваз
-
Олло ниятингизни берсин! — деди ўзини улуғвор ва юксак мансабдор тахлит тутиб. Шуҳрат, Олтин зангламас
ТАХЛИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAXLIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тахлит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар