тахта
билан улашинг
1. Ходадан узунасига тилиб олинган ясси ёғоч бўлаги.
-
Қарағай тахта. Тахтани рандаламоқ.
-
Биринчи хонага кираверишда узун энли тахта қўйилибди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ғуломжон даладаги теракзорларидан тўртта бақатеракни кестириб, тахта тилдирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Бўр билан хат ёзиш учун махсус ясалган мактаб-ўқув қуроли.
-
Хонада ўнтача эски, чанг босган парта, кираверишдаги деворга каттакон қора тахта қоқилган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Болаларда дафтар-у қалам, синфда тахта-ю бўр бўлса ҳам, ўқиш китобларининг йўқлиги Ғуломжонни ёмон дилхун қилар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. тарихий Абжад ёзилган дастали тахтача (эски мактабда ўқув қуроли сифатида ишлатилган).
-
Икки ҳафта ҳарфлар ёзилган тахта ўқиганимдан кейин домла: — Шанба куни ҳафтиякка тушасан — деди. А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар
4. Турли мақсадда фойдаланиш учун тахта, фанер ва шу кабилардан ишланган нарса.
-
Шахмат тахтаси. Эълонлар тахтаси. Ёдгорлик тахтаси. Ош тахта,
-
Мен уни теннис тахтасига бошлаб, ўзимча ўйин қоидасини тушунтирган бўлдим. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Турли воқелик ва янгиликларни ёйишда шиор ва плакатлар, тематик стенд ва кўрсаткич тахталари алоҳида ўрин тутади. Газетадан
5. Турли ўлчамдаги тўрт бурчак яхлит қоғоз, варақ.
-
Қочинг! Ўзим ёзаман, дедим. Ўтириб, етти тахта қоғозни тўлдирдим, эшитганларимнинг ҳаммасини ёздим. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
-
Анави қутида яхши, кўк чизиқли тахта қоғоз бор, ўшандан икки варағини олиб, мана бу ерга ўтир, қизим [деди Онахон]. А. Мухтор, Опа-сингиллар
6. Шу тахлитдаги, ўлчамдаги ойна, тош, металл ва шу кабилар; плита.
-
Мармар тахта. Бир тахта тунука. Бир тахта ойна. Тахта чой.
-
Майдоннинг бир чеккасидаги кекса мажнунтол остида бир-бирига суяб қўйилган иккита қора тош тахта сағана шаклини олиб турар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Четроққа чиқиб, бетон тахтага ўтирдим. С. Сиёев, Ёруғлик
7. қ. х. Марза билан ажратилган ер бўлаги; карта.
-
Икки тахта полиз. Туянинг ҳазили бир тахта ғўзани ейди. Мақол
-
Сойга тушгунча кўндаланг эгатли алоҳида тахта бошланади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Очилган ерни катта-катта тахта Қилиб, иш бошлади экмакка пахта. Ҳабибий
тахта сўзи қатнашган жумлалар:
Тахта бўлиб қолмоқ ёки тахтадай қотиб қолмоқ
-
Мезбон, у билан икки-уч оғиз гапиришди-да, билмадим, нима сир ўтдики, турган ерида тахта бўлиб қолди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Маймун тилкаланган қурбонини кўтариб, деразада кўринган-да, матрос тахтадай қотиб қолди. Фан ва турмуш
Тахтага олмоқ (ёки тортмоқ)
-
Ғиёсиддин қизиқ ҳолга тушди. Оқсоқол уни икки модда билан тахтага тортиб, тил-жағини боғлаб қўйган эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Оқсоқол кўрса, мени тахтага торттиради, сени раисга топширади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Рисолатойни аввал тахтага олиб қарасам, Рустамбек билан икковининг орасида озгина элчилиги бор экан. Ҳамза, Паранжи сирлари
Суянчиқсиз кенг диван.
ТАХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAXTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тахта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар