тахтиравон
билан улашинг
1. Шарқ мамлакатлари ва Жанубий Америкада: маълум бир сафар чоғида олий мартабали шахслар ўтқазилиб, сопи елкага қўйиб кўтариладиган ёки фил устига ўрнатиладиган, усти берк ҳашамдор замбар.
-
Бизлар Шоҳрух жанобларини суяб, хачирдан туширдик ва авайлаб, тахтиравонга солдик. Тўрт мулозим ул тахтиравонни елкалаб, лашкаргоҳдаги бир чодирга элтиб, ўша ерга жанобларини ётқиздилар. М. Осим, Зулмат ичра нур
2. кўчма Равон, текис (йўл ҳақида).
-
Фабриканинг йўлини тахтиравон десанг-чи, Фабриканинг қизини қандак ўрик десанг-чи. Фольклор
ТАХТИРАВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAXTIRAVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тахтиравон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар