таян
билан улашинг
1. Таямоқ 1 феълининг ўзлик нисбати.
-
Ҳассага таянмоқ. Кўллари билан столга таяниб олмоқ.
-
Кампир бир қўлида ҳассасига, иккинчи қўлида Анорхонга таянганича қабристонга йўл олди. И. Раҳим, Ихлос
-
Султон тиззаларига таяниб ўрнидан турди. Э. Усмонов, Ёлқин
2. кўчма Бирор нарсани ҳисобга (асосга) олиб, унга ишониб иш тутмоқ; суянмоқ.
-
Омманинг ташаббусига таянмоқ. Бизда пахтачилик юксак агротехникага таянади.
-
Ўртоқ Низомиддинов, бундай пайтларда раҳбар органларнинг ёрдамига таяниш керак. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Хон кўпроқ сарой амалдорлари, уламо ва тўраларга ён босар ва уларга таянарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Азалдан ер унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишда алмашлаб экиш самарасига таяниб келинган. Муштум
таян сўзи қатнашган жумлалар:
Тавбасига таянмоқ
ТАЯН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таян сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар