таянч
билан улашинг
1. Нарсани кўтариб, унинг тик, барқарор туриши учун хизмат қиладиган восита; устун, тиргак, тирговуч.
-
Кўпгина қурилиш ташкилотлари таянчлар ясаш учун металлни беҳуда сарфламоқдалар. Газетадан
2. кўчма Асос бўлиб хизмат қиладиган, суяниладиган нарса.
-
Мўл ҳосил тўплаш обида механизация деҳқоннинг энг кучли таянчидир. Газетадан
-
Педагогнинг энг қудратли таянчи ҳам ва оромбахш ёстиғи ҳам унинг покиза виждонидир. Р. Усмонов, Одобнома
-
Табиат фақат инсон тириклигининг, ҳаётнинг жисмоний асосини белгилабгина қолмай, маънавий ҳаётнинг ҳам асосий таянчидир. ЎТА
3. кўчма Ёрдам ёки ҳимоя қиладиган, қўл-лаб-қувватлайдиган кимса; ҳимоячи, ёрдам-чи, ҳомий.
-
Зебихон хотинларни зимдан куза-тиб ўтирар, уларнинг ичидан ўзига таянч бўладиганларини мўлжаллар ва ўйлар эди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Худодан бошқа таянчим йўқ, ўзи асрасин. Ойбек, Танланган асарлар
ТАЯНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYANCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таянч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар