изла
билан улашинг
1. (юриб, қараб, сўраб) Кимса ёки нарсани топиш ҳаракатида бўлмоқ; ахтармоқ, қидирмоқ.
-
Иш изламоқ. Она ўғлига қиз излар эди. Чўпон йўқолган қўйларни изламоқда эди.
-
Бошим эсон, ўтиб кетди кўп йиллар. Шакарбекни излаб, топмадим хабар. Ширин билан Шакар
-
Индинига эрталаб она-бола йўлга чиқиб, бедарак кетган отани излаб кетдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
қуюқ қошлари остидаги ярим очиқ кўзлари кимнидир излагандек қарайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У кимнидир излаётгандек, у ёқ-бу ёғига пича аланглаб қараб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Фикрлаш, ўйлаш орқали топиш ҳаракатида бўлмоқ; ахтармоқ.
-
Баҳона изламоқ. Янгилик изламоқ. Далил изламоқ.
-
Матчон тўра Жумагулга эришишга кўзи етмагач, уни Исфандиёрхонга инъом қилиб, унга яхши кўриниш йўлларини излади. Ж. Шарипов, Хоразм
изла сўзи қатнашган жумлалар:
Тирноқ орасидан (ёки остидан) кир изламоқ.
ИЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
изла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар